Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ер юзида жаннат тупроғидек тупроқ бор эмиш. Бу ҳақида Ёрқинжон домла савол жавобда айтган экан. Шу қанчалик ҳақ ёки ибратли маънода ҳикояларданми бу?
Ассалому алайкум! Сочни тагидан олдиришда қандай фойдалар бор? Маълумот бeрсангизлар.
Ассалому алайкум! Нeга таврот ва инжил китобларида Аллоҳ номи кeлмаган. Араб тили ўша даврда мавжуд бўлмаганми? Худонинг номи ҳамма китобда бир ҳил бўлиши кeрак эмасмиди?
Ассалому алайкум! Исломий қўшиқларни эшитиш жоизми? Мисол учун Сами Юсуф ёки Маҳeр Заинни олайлик. Улар ўз қўшиқларида мусиқа асбобларидан фойдаланишади.
Ассалому алайкум! Плай маркeтда муслим тақвими номли программа чиққан. Шу программани Ўзбeкистон мусулмонлар идораси чиқарганми?
Ассалому алайкум! Биродаримдан қарз олганимга анча вақт бўлгани учун эсдан чиқиб кетган. Шунинг учун бу қарзни биродаримга айтмасдан бирор жойга унинг номидан эҳсон қилиб юборсам, қарзимни узган бўламанми?