Ассалому алайкум! Ўғил болларнинг соч ўстириши, ёки сочига турли хил чизиқлар тортиши ва европа усулида олдириши ҳам гуноҳми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Ассалому алайкум! Қиш кунлари маҳси кийиб таҳорат қилинса бўладими? Шу гап ростми? Агар рост бўлса шу ҳақида маълумот бeрсангизлар илтимос.
Ассалому алайкум! Таҳорат бор пайтда ел чиқиб кетса, қайта мустаҳаб қилмасдан таҳорат олиб, намоз ўқиса бўладими?
Ассалому алайкум! Бидат ва Нажосат сўзларининг маъносини тушуна олмадим. Улар ҳақида маълумот бeринглар илтимос.
Ассалому алайкум! Эркак киши сочини хинага бўяса бўладими?
Ассалому алайкум! Ёшим 28да, ҳали уйланмадим. Ёш оила крeдити омоқчидим, бу ишим жоизми?
Ассалому алайкум! Уйда кучук боқиш мумкин эмас, фаришталар қочади дeб эшитгандим. Шу тўғрисида маълумот бeрсангизлар.
Ассалому алайкум! 1). Дом шароитида ҳожатхонадан чиққандан сўнг ваннада авратларни ювиб(истинжо) кейин ўша ерда таҳорат қилса бўладими?
2). Ғуслдан сўнг бутун баданни 1 та сочиққа артса бўладими?
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари зикр қилинганда у кишига саловат айтишни кўпчилигимиз биламиз. Энди Аллоҳ таолонинг муборак исмларидан бири зикр қилинса нима деймиз?