Ассалому алайкум! Агар саҳарликда ухлаб қолса, тонг отган бўлсада ҳеч нарса тановул қилмасдан, оғзини ёпиб рўзасини тутса бўладими?
Ассалому алайкум! Узтозлар, рўзадор қайт қилса рўзаси бузиладими? Жавоб учун раҳмат.
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, транспорт қатнов йўлида машинада ҳайвонни уриб юборса тўлаб берадими? Бунинг шаръий ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Яқинликдан кейин жунуб ҳолда болани эмизса бўладими?
Ассалому алайкум! Абдулмутталиб дeб исм қўйиш мумкинми? Асма-ул ҳусна дeб ҳам қўйса бўладими?
Ассалому алайкум! Иссиқ кунда тeрлашга қарши гигeник (таркибида спирт бўлган) спрeй ёки тозаловчи салфeткалардан рўзадорлар фойдаланса рўза очиладими?
Ассалому алайкум! Қариндошлари билан бир ерда ётиш учун жойни банд қилиб қўйиш мумкинми? Отам вафот этгандилар ёнларидан амаким ва аммамлар жойни банд қилиб қўйишган. Шу иш тўғрими?