Ассалому алайкум! Азиз устозлар, агар кийимга нам нажосат тегиб сиқса қатра томмайдиган бўлса, унга кийим ёки баданнинг тегишида ўша кийим ёки бадан нажосат бўладими?
Ассалому алайкум! Туман бош имоми тажвидни умуман билмайди. Мен у кишидан 15 ёш кичикман, тажвиддан анча хабарим бор. У кишига сизни ҳаққингиз йўқ мен ўқийман десам жоизми? Раҳмат.
Ассалому алайкум! Онам ҳозир ҳомиладор онамнинг укаси 7йилдан буён фарзанд кўрмаяпти. Онам туғилажак фарзандини укасига бeрса бўлавeрадими? Бунинг ҳукми қандай? Олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Жамоат намозида охирги саф тўлмаган бўлса балоғатга етмаган бола шу охирги сафда турадими ёки ёлғиз ўзи тўлмаган саф ортида турадими?