Ассалому алайкум! Қазо намози учун қандай ният қилинади? Масалан хуфтон намози учун? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Шом намозига такбирни 2-3 сафдан 1-сафга юриб айтса бўладими?
Ассалому алайкум! Устозлар, жамоат бўлиб намоз ўқиганда имомнинг меҳробга тўлиқ кириб қолиши макруҳми? Яъни меҳробни чегарасида туриб, сажда қилганда тўлиқ кириб қолиши.
Ассалому алайкум! Устозлар, онам олтмиш ёшдан ошганлар. Улар намозни соғликлари туфайли ўтириб ўқийдилар. Яқинда бир одам "ўтириб ўқилган намозни савоби ярим бўлади" дeбди. Шу тўғрими? Олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Намозда Қуръон сураларини тартиб билан ўқиш қандай амал? Нима сабабдан нафл намозларида тартибсиз ҳам ўқиса бўлади?
Ассалому алайкум! Намоз ўқишни бошлаганимга кўп бўлмади. Шунинг учун ҳали кўп нарсаларни билмайман. Ёрдам берсангизлар. Таҳажжуд намози қандай ва неча ракъат ўқилади?
Ассалому алайкум! Намознинг ниятини лабни қимирлатмасдан хаёлдан ўтқазиш кифоя қиладими? Овозимни чиқариб ният қилсам худди қалбдан ният қилмагандай ҳис қиламан ва қурқув пайдо бўлади. Шунга ёрдам бeринглар.