Ассалому алайкум! Боксда икки иштирокчи қатнашиб, улар муштлашиб бир бирига озор беришади ва ўртага камар билан катта пул тикилади. Шу ишга динимизда қандай қаралади?
Ассалому алайкум! Қуёшда туриб қизиган сувга таҳорат олса ёки рўзадор одам ўша сувдаги душга тушса бўладими?
Ассалому алайкум! Бир дўстим қуён боқишга крeдит олмоқчи экан. Унга “бу ишинг тўғри эмас” дeб қилаётган ишидан қайтаришибди. Динда қуён боқиб сотишга рухсат борми? Саволим ўринсиз бўлса узр. Олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Фарзандини кўзи ғилай ёки қўли майиб ёки мажруқ бўлиб туғилса, ота-онасининг қилган гуноҳ ишлари учун бўлиши мумкинми?
Ассалому алайкум! Мен уй ҳайвонларидан итни яхши кўраман. Динимизда ит боқишга нега рухсат берилмаган? Ноўрин савол берган бўлсам олдиндан узр. Аллоҳ таоло илмларингизни зиёда қилсин.
Ассалому алайкум! Уйимда иккита билярд столи бўлиб, рўзғоримга келаётган даромад шулардан. Одамлар уни соатига 12.000 сўмдан ўйнашади. Шу касб дурустми? Олдиндан раҳмат.