Ассалому алайкум! Хуфтон намозини бир ухлаб туриб ўқиса бўладими? Масалан соат 10да ухлаб 1да турса?
Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингизга барака берсин. Араб алифбосини ўрганиб, Қуръон ўқиш ниятим бор. Шундай ўргатадиган жойлар бўлса маълумот берсангизлар.
Ассалому алайкум! Қазо намозини ўқишимдан олдин азон айтдим. Қазони ўқиб бўлгач, вақти кирган намозни азон айтмасдан бошладим. Шу тўғрими?
Ассалому алайкум! Қазо намозларини кетма-кет ўқиётганда (пешин, аср, шом) ҳар бирига алоҳида такбир иқомат айтиладими?
Ассалому алайкум! Исломий Сайтларга бетаҳорат кириб фойдалансак бўладими?
Ассалому алайкум! Аввобин ва таҳажжуд намозларида ният қандай қилинади? Нафл намозини ўқимоқликни дейманми ёки намоз номларини айтаманми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Ишларингизга омад тилайман. Қазо намозларининг сўнгида тасбеҳ ўқириш, “Оятул курсий”ни ўқиш керакми?
Ассалому алайкум! Ишларингизга Аллоҳ барака берсин. Саволим шуки, жамоат намозида қаторнинг бошида туриш қаторнинг орқароғида турганларга қараганда савоби кўпроқми?