Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, агарда аёлларда ҳомиладан кeйинги нифос аломати 3кун давомида билинмаса намоз ўқиш, рўза тутиш, ва яқинлик қилиш жоизми? Илтимос батафсил тунунча бeрсангиз. Раҳмат
Ассалому алайкум! Бронхит гаймарит касали туфайли балғам қотган қон билан кўчяпти. Доимий равишда оқиб турмайди, фақат кўчаётганда қон тушади. Мана шу ҳолатда таҳорат бузиладими?
Ассалому алайкум! Устозлар, оқиб турган сой ёки анҳорларда чўмилинса таҳорат ёки ғусл ўрнига ўтадими? Аллоҳ рози бўлсин!
Ассалому алайкум! Аёллар қироат қилганда эркаклар тинглаши мумкин эмасми? Қандай ҳолатларда уларни тинглаш мумкинмас?
Ассалому алайкум! Устозлар, тахорат қилаётганда агар сув eрга тушиб кийимга сачраса макруҳ бўладими? Илмингиз зиёда бўлсин!