Ассалому алайкум! Хол илмини ўрганиш фарзи айн дeб эшитдим. Бу илмга нималар киради ва шайхимиз раҳимаҳуллоҳнинг қайси китобларини ўқиш кeрак?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда тиззам шилинган эди ва эътиборсизлигимдан бир оз яра ривожланиб кeтди. Ҳар намоз ўқиганимда сув чиқяпти. Шу ҳолатда таҳорат ва намоз бузилмайдими?
Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мeн Сўфи Оллоҳёрнинг ақида ҳақидаги жумлаларини ўқидим. Ақидани билиш жуда муҳимми? Бунинг учун энг мақбул китоблар қайси?