Ассалому алайкум! Устозлар, Кифоя китобида товуқдан закот берилмаса, закотни унинг тухумидан берилиши ҳақида ўқиб қолдим. Уйда боқадиган товуқларимиз тухумидан закот чикарамизми? Чиқарсак қандай ҳисоблаймиз?
Ассалому алайкум! Устозлар, чигал сочни лўлиларга бeриб рўзғор буюмларига алмаштириш мумкинми? Бу савол билан кўпчилик қизиқмоқда.
Ассалому алайкум! Устозлар, қайн сингил опасини уйида поччасидан аврат жойларини тўла бeркитиб юрадими? Жавоб учун раҳмат.