Мен бир намозхон акамизга тарк қилиб бўлмайдиган суннатлар ҳақида огоҳлантирсам, у одам “намозингни ўқиб юравер, чуқур кетма” дегандай гап айтаяпти. Шунақанги одамларга нима деб жавоб бериш керак? Маслаҳат ва давоми...
Намозда кичкина хатолар ўтса яъни саждаи саҳв қилиш шарт бўлмаган ўринларда ҳам ҳар эҳтимолга қарши саждаи саҳв қилишнинг зарари йўқми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Сотилган нарсани айби борлиги учун ёки бошқа сабаблар билан қайтариб олиб келганда, сотувчи одам қайтариб олиши шартми, шарт эмасми? Раҳмат ҳурматли узтоз.
Муҳтарам Мен маҳси кийиб юраман. Намозхонлардан бири айтдики, оёқ ювишга барча шароитлар бор жойда маҳси киймай оёқни ювиб юрган яхши деди. Мен эса, буни ибодатлигини айтдим. Шундай ҳолатда қайси йўлни тутган афзал?
Муҳтарам Хўжалар билимсизлик қилиб, закот қабул қилган. Энди шу закотни қайтариб бериш керакми? Қайтариш керак бўлса, кимга қайтаради? Улар 2004 йилда 400 минг олган экан, Қайтаришда қандай ҳисобланади?
Бир одамнинг телефонида балансида маблағи бор экан. Шу маблағни одамлар 500 берса, 550 қилиб ҳисобига ўтказиб бераяпти. Пулни накд қилиш учун. Шу иш рибоми?