Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозга кечикиш

21:49 / 23.05.2019 | Islomjon | 2926
Ассалому алайкум! Хуфтон ва Таровеҳ намозларини ўқиш учун Хожа Аламбардор масжидига чиқмоқдаман. Бир куни Хуфтоннинг 4- ракъатига етиб бориб намозга қўшилдим, шунда имом салом берганда, мен ўрнимдан туриб, яна 2 ракъат ўқидим, сўнг ўтириб Аттаҳиятни ўқиб яна қиёмга турдим, кейин 1 ракъат яна ўқиб қаъдада тўлиқ ўтириб салом бериб, намозни якунладим. Лекин атрофдагилар сўнги саломдан кейин туриб 1 ракъат ўқиб, сўнг ўтириб аттаҳиёт ўқиб, кейин яна 2 ракъат ўқиб, қаъдада тўлиқ ўтириб намозларини тугатишди. Биринчи марта жамоат намозига кечикишим бўлгани учун намозни бу тарзда илк маротаба ўқидим, менимча хатога йўл қўйдим. 1. Шу ўқиган Хуфтон намозим дурустми? 2. Таровеҳнинг вақти Хуфтондан кейин кириши сабабли, агар ўқиган хуфтоним дуруст бўлмаса, у ҳолда ўқиган таровеҳ намозим ҳам дуруст бўлмай, шунчаки нафл ибодат бўлиб қоладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ёнингиздагилар тўғри қилишган. Сизни намозингиз тарки вожиб билан адо бўлган. Қайта ўқилмайди. Таровеҳ ҳам дуруст. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat