Ассалому алайкум! Бизда аср, пешин, хуфтон намозларида азондан кейин 5-7 дақиқа кутиларди ва шу вақтда нафл намоз ўқиб турар эдим. Лекин бир куни кутилмади, ният қилиб такбир айтишим билан иқома айтилди. Олдинги сафда эдим. Намозни бузиб жамоатга қўшилдим. Шу ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тўғри қилибсиз. Ўша бузган намозингизни қайт ўқиб олинг. Нафл намозига киришгандан кейин бузилса уни қайта ўқиш вожиб бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!