Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қон туфлаш

10:40 / 29.05.2019 | Iymona | 2631
Ассалому алайкум! Рўза тутсам ҳар куни эрталаб уйғонганимда оғзим тўла қон туфлайман. Бошқа пайтлари кечқурун 6 дан кейин овқатланмасам, қип-қизил қонмасу, сал жигаррангроқ нарса туфлайман. Докторга бордим ҳеч нима топишолмади. Ўзим шуни аниқладим овқат еганимдан кейин 3, 4 соат ўтмасидан ухласам оғзим тўла қон туфлайман. 3, 4 соат ўтиб ухласам қон камроқ ипдай бўлади. Бу тишимдан ҳам эмас. Милкларим яхши. Стоматолог ҳам кўрди. Агар тишимдан бўлса овқат ейишимга алоқаси бўлмаган бўлар эди. Доктор “рўза тутманг” деди. Ўзи ҳеч нарса топа олмади ҳам. Ҳеч қаерим оғримайди. Фақат қон туфлайман. Нега тутмайман? Рўзани тутсам эрталаб турганимдан ютиб юбормасликка ҳаракат қилиб ваннага югураман. Менинг ҳолатимда оғзим тўла қон туфласам рўзам очилмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу билан рўза очилмайди. Рўза тутишда давом этсангиз бу нарса йўқолиб кетади. Ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat