Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бу саволни қайтадан беришимга сабаб тўлиқ тушунмадим. Маълумки, рўзани қасддан тутмаганнинг каффорати бир қул озод қилиш, ёки икки ой кетма-кет рўза тутиш, ёки олтмиш мискинга таом бериш дейилган. Ёзилишича, қасддан тутилмаган ҳар бир кун учун ана шу миқдордаги каффорат буюрилган. У ҳолда Рамазон ойининг ҳар бир куни учун 60 кун, яъни 2 ой бўлса, у ҳолда 30 куни учун 1800 кун рўза тутиш лозим бўларканми? Ёки умуман рўза ойида қасддан тутилмаган 1 кунам, 30 кун учун ҳам каффорати 60 кунми?