- Ва алайкум ассалом! Сиз таҳмин қилинг, гумонингизни ғолиби қанча бўлса ўшанчани адо қилинг. Иккиланиб қолган ҳолатингизда шомни учинчи ракъатни ташаҳҳудига ўтиргандан кейин бир ракъат қўшиб тўрт ракъат қилиб қўйинг. Агар зиммангизда шомни қазоси қолмаган бўлса нафл бўлиб қолаверади. 4 ракъатлиларда 3-4-ракъатларга зам сура қўшиб қўйинг. Бу фақат ва фақат иккиланган ҳолатларда қилинадиган иш. Қазосини адади аниқларга тегишли эмас. Валлоҳу аълам!