- Бу маънода ривоят бор. Аммо ундаги маънога тескари – аёлларнинг жамоат намозига бормасликлари ҳақида ҳам бир қанча ривоятлар бор. Шунинг учун ҳам, Ҳанафий мазҳаби уламолари аёлларнинг масжидга боришларига мутлақо қарши турганлар. Уларнинг мутааххирлари (кейинги келганлари) фатво берган мазҳабга кўра, «аёлларнинг жамоатга ҳозир бўлишлари, жума бўлсин, ийд бўлсин, ваъз бўлсин, мутлақо макруҳдир. Агар қари кампир кечаси ҳозир бўлса ҳам. Бу замоннинг фосид ва фисқнинг зоҳир бўлгани учундир».