Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҚИЙИН МАСАЛА

00:00 / 15.12.2010 | eski savollar | 3343
, ҳазрат. Мен талабаман. О'қишимда намоз о'қиш тақиқланган. Пешин пайтида о'қишда бо'ламан. О'қишдан чиққанимда аср кириб бо'лган бо'лади. Пешинни о'қишни иложиси ё'қ. Нима қилай? Илм ибодатдан афзалми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Нима қилиб бўлса ҳам, ишора билан бўлса ҳам намозни ўқиш керак. Ўша намозни манъ қилганлар тўғри иш қилмаганлар. Намоз ўқиш илм олишга ёрдам берадиган омил. Намоз ўқийдиган одамни намоз ўқитмаслик илмига ҳам зарар беради. Намозини вақтида ва бемалол ўқиб олган одам илмни яхши олади. Намоз фарз ибодат. Илм олиш ҳам ўзига яраша фарзлиги бор нарса. Иккисини бирини биридан афзал дейиш эса, аҳмоқона гапдан бошқа нарса эмас. Бу гўдак болага, отанг яхшими, онанингми? деганга ўхшайди. Аслида иккиси ҳам яхши, аммо аҳмоқлик юзасидан, бирини яхши дейишга гўдакни мажбур қилишга уринишади.- Илм олиш учун намоз ҳеч қачон тўсиқ бўлган эмас. Аксинча, намоз доимо илмга қизиқишга сабаб бўлиб келган. Шунингдек, илм намозга тўсиқ ҳам бўлмаган. Балки, ҳақиқий илм эгалари доимо намозга интилганлар ва намозни ўзиларининг бахти деб билганлар. Ибн Сино, Беруний, Хоразимий, Фарғоний, Улуғбек ва бошқа алломаларимиз намозсиз ҳаётни тасаввур ҳам қила олмаганлар. Бугунга келиб, ўзини уларнинг авлоди деб юрганлар ичидан намозни тақиқлайдиганлар чиқиши улуғ халқимиз учун ор ва номусдир!

Топ рейтинг www.uz Openstat