Ассалому алайкум! Бувимлар қарилиглари сабабли кўп нарсалар эсларидан чиқиб қоляпти. Суралардан тортиб намозни қандай ўқилишлигию, неча ракъат ўқиш кераклиги эсларидан чиқиб қоляпти. Бу нарса давомий эмас, 1-2 ойда бир бўлаётган эди. Энди кўп бўляпти. Қандай ўқишни билмаяптилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Билганича ўқийверсинлар. Аллоҳ инсонларни тоқатидан ортиғига буюрмайди. Шунинг учун ақли заифларга намоз ҳам фарз эмас. Унга яқинларига ўз ҳолича. Валлоҳу аълам!