Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кийимни ахамияти

18:31 / 19.06.2022 | Олмосбек | 1194

Ассалому алайкум! Ёнбошимдан укол олганимда, қон чиққан жойига пахта (ёки спиртли қоғоз) қўйган эдим, лекин барбир ички кийимимга озгина қон тегибди, нечи марталаб ювсам ҳам асорати яъни изи билиниб қолиб кетди. Шу ич кийим билан намоз ўқийверсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай кийим билан намоз ўқиса бўлади. Нажосатни ювиб ташлаганидан сўнг, кетиши қийин бўлган асари қолишининг зарари йўқ. "Кифоя" китобида қуйидагича дейилган:
Нарса кўринадиган нажасдан сув ва ҳар қандай кетказувчи суюқлик билан нажаснинг ўзини кетказиш ила пок бўлади. Бадангами, кийимгами, маконгами ёки бошқа бирор нарсагами, кўзга кўринадиган нажас тегса, ўша нарса уни кетказиш ила покланади. Шу билан мазкур нарса пок бўлади. Кўнгилни равшан қилиш учун кетидан яна бир-икки марта ювиб ташлашни маслаҳат берган фақиҳлар ҳам бор. Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ҳадисдан олинган:

 عَنْ أَسْمَاءَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْجَاءَتِ امْرَأَةٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَتْإِحْدَانَا يُصِيبُ ثَوْبَهَا مِنْ دَمِ الْحَيْضَةِ كَيْفَ تَصْنَعُ بِهِ؟ قَالَتَحُتُّهُ ثُمَّ تَقْرُصُهُ بِالْمَاءِ ثُمَّ تَنْضِحُهُ ثُمَّ تُصَلِّي فِيهِ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Асмаа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Биздан биримизнинг кийимига ҳайзнинг қонидан тегиб қолади. Уни қандай қилиш керак?» деди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни ишқалайди, сўнгра сув билан ишқалайди, кейин эса сув билан ювади, ана шундан кейин унда намоз ўқийверади», дедилар». 
Бешовлари ривоят қилишган.
Гарчи кетиши қийин бўлган асари қолса-да. Яъни нажосатни кетказиб, уни ювгандан кейин бирор изи қолса ҳам зарари йўқ. Аммо совун ёки унга ўхшаш воситалар ёрдамида асарини ҳам кетказиб юборилса, яна ҳам яхши бўлади.
Асари кўринмайдиган нажасдан агар имкони бўлса, уни уч марта ювиб, сиқиш билан пок бўлади. Бунга пешоб ва шунга ўхшаш нажосатлар киради. Далили қуйидагича:

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَإِذَا اسْتَيْقَظَ أَحَدُكُمْ مِنْ نَوْمِهِ فَلَا يُدْخِلْ يَدَهُ فيِ الْإِنَاءِ حَتَّى يَغْسِلَهَا ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَا يَدْرِي أَيْنَ بَاتَتْ يَدُهُ أَوْ أَيْنَ كَانَتْ تَطُوفُ يَدُهُرَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга солмасин. Чунки бирортангиз қўли қаерда тунаганини билмайди ёки қўли қаерда айланганини билмайди», дедилар». 
Бешовлари ривоят қилишган.
Ҳанафий мазҳаби уламолари поклиги гумон бўлган нарсани уч марта ювиш зарурлигини мана шу ҳадисдан олишган.
Бунинг имкони бўлмаса, ювиб, сув томмайдиган бўлгунича тарк қилинади, кейин яна шундай қилинади, сўнгра яна шундай қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat