Ассалому алайкум! Бувижоним вафот қилдилар. Улардан 2 миллион сўм нафақа пуллари қолган. Ўша пулга раҳматли шайхимз Ҳазрати Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб “Олтин силсила” китобини харид қилиб, масжидга ҳадя қилсак, қандай қилинса савоби мукаммал тегиб туради ва яна баъзи инсонларга ҳам Ҳазратнинг қаламларига мансуб китобларни бувимни номларидан ҳадя қилишни ҳам ўйладик. Ҳозирда мен ўзим ҳам Ҳазратнинг китобларини йиғиб ўқимоқдаман. Мен ҳам ўша пулдан ўзим учун ҳам “Олтин силсила” китобини тўпламини олиб ўқисам бўладими? Бу ишим тўғри бўладими? Ўзим учун ҳам олиб қолиб фойдалансам бувижонимга савоби тегадими деб ўйлаган эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У меросхўрларнинг ҳаққи. Меросхўрлар ичида балоғатга етмаган шахс бўлса ҳаққини ажратиб бериш шарт. “Розиман” дейиши кифоя қилмайди. Меросхўрлар рози бўлишса хоҳлаган ишни қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!