Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Калла поча

10:13 / 05.06.2019 | Durdona Xodjayeva | 5341
Ассалому алайкум! Бизга бир илмли инсон “қўйнинг калласини ҳамма ҳам пиширолмайди, агар тўғри пиширилмаса (тишини қоқиш, икки жағини бойлаб пишириш кабилар) ҳаромга айланади” деб айтиб қолдилар, аммо биз бу маълумотга ҳеч ҳам дуч келмаган эдик. Ростдан ҳам шундайми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Нотўғри айтибди. Тишини қоқиб пиширмаса ҳам ҳалол бўлади. Ҳамма касб эгаси оддий нарсаларни ҳам бошқалар қилмаслиги учун турли афсона ривоятлар тўқишади. Ўзингиз айтгандек ҳалол-ҳаром ҳукмларини ҳам бериб юборишади. Қорин тозалашда нажосати тўлиқ тозаланмасдан туриб қозонда қайнаб турган сувга солса нажосатни гўштни ичига шимиб олиб, гўшт нажосатга айланади. Шунга эътибор бериш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat