Ассалому алайкум! Менга бир танишим Қуръондаги пайғамбарлар хақидаги малумотлар Библиядан кўчирилган деди. Шундай дейишни хукми нима?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу Аллоҳ таолога туҳмат. Аллоҳ таоло “Юнус” сурасида марҳамат қилади:
قُلْ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ
69. Сен: «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдиганлар зафар топмаслар», – деб айт.
2). Ким Аллоҳ таоло тарафидан нозил бўлган Қуръон ўзгартирилиб, бандалар тарафидан қўшимчалар киритилган деса кофир бўлади. “Аввалги китобларда келган қиссалар Қуръонда ҳам келган” деса бу тўғри. Валлоҳу аълам!