Ассалому алайкум! Ман ўз уйимни сотувга қўйдим ва кўпчилик уйимни ипотекага сўрашяпти. Уйимни ипотекага сотишим рибога кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Аввал банкдан қарз олиб келиб харидор бўлса, сотсангиз бўлади. Аммо сиз билан келишиб бориб банкдан қарз олса, уни олишига сиз сабабчи бўлганингиз учун гуноҳида шерик бўлиб қоласиз. Валлоҳу аълам!