Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзам бузилдими?

10:02 / 05.06.2019 | Садокат | 2453
Ассалому алайкум! Бугун хўжайиним билан ифторлик қилаётганда намоздаги вақтга қараб оғиз очдик. Мен ифторлик дуосини ўқидим, хўжайиним дуо қилдилар, чунки улар ифторлик ва саҳарлик дуоларни ёдламаганлар. Хўжайиним дарров сув ичиб юбордилар. Мен рамазон тақвимига қарасам яна 4 минут бор экан. Вақтини киргизиб кейин сув ичдим. 1. Хўжайинимнинг рўзаси бузилдими? Каффоратини тутадиларми ёки қарзини? 2. Мен ҳам дуони ўқидимку. Мени рўзам ҳам бузилдими ёки вақтини киргизиб (вақти кирганда яна қайта дуо ўқидим) сув ичганимда очилдими? Ҳукмим қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қоида: Вақтидан олдин қасддан очса қазо ва каффорат вожиб бўлади. Хатодан очиб юборса қазо вожиб бўлиб каффорат вожиб бўлмайди. Эсида йўқ еб ичиб қўйса қазо ҳам вожиб эмас. Рўза дуруст бўлаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat