Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқишга қайнота қаршилиги

12:21 / 06.06.2019 | Dinara | 2018
Ассалому алайкум! Мен оилалиман, 1 ярим яшар ўғлим бор. Оилада мен, ўғлим, қайнотам ва эрим яшаймиз. Эрим чет элда ишлаяпти, яқинда намоз ўқишни бошладим, фақат бомдод ва хуфтон намози ва 2 ракат нафл намозларини ўқийман. 5 вақт намоз ўқимоқчи эдим қайнотам бунга қаршилик кўрсатди. Сен намоз ўқиётганингда боланг бир тентаклик қилса мен на болангни боқолмайман деган назарда айтди. Мен фақат бир кун 5 вақт намоз ўқидим унда ҳам намозни чала адо этдим, сабаби аср намозини ўқиётганимда ўғлим жойнамозим устида мен сажда қилаётган пайтимда қаршимда ўтириб олди ва Аллоҳдан қўрқанимдан салом бериб намоздан чиқдим ва шу ҳодисадан бери намозни икки вақт ўқияпман. Кундуз куни келинлик ишлар билан бандман, қайнотам жуда баджаҳл инсон сўкиш сўзлар жуда кўп ишлатади ва бундан мен жуда хафаман айтингчи менинг тутган йўлим тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Намозни беш вақти ҳаммасини ўқинг. Олдингизга ўтириб олса ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat