Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

5 вақт намозни тўлиқ ўқимаслик

14:55 / 29.06.2022 | Жамшид | 1144

Ассалому алайкум! Мен чет елда мусофирчиликда, қурилишда ишлайман. Алхамдулиллах 5 вақт намоз ўқийман. Мен билан ишлаб юрган бир инсон, "5 вақт эмас, бомдод ва хуфтон намозларини ўқи қолган намозларни эса қазо қилиб ўқи" деб маслахат берди. Нимага десам, "чунки иш вақтида ишни тўхтатиб намоз ўқишга чиқсанг бошқаларга ёқмайди, ёмон кўриниб қоласан, орқангдан хар-хил гаплар айтиши мумкин, намозни қийнаб қўясан, намозни қийнаб қўйма, ундай қилиб намоз ўқиш яхши эмас" деб айтди. Шерикларимнинг бирортаси хам намоз ўқимайди. Мен ўқишга чиққан пайтим сизлар ишни тўхтатиб дам олиб турасизлар десам, кўнишмаяпти. Нима қилсам бўлади, қандай маслахат берасиз? Бу холатда қандай қилиб намоз қийналиши мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша шеригингиз нотўғри айтибди. Сиз намозларнин ўз вақтида ўқинг. Намозга ажратган вақтингизда ортиқча ишлаб беринг. Намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Намозни қазо қилишга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. “Намозни қийнаб қўйиш” деган нарса ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat