Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганда кулиш йиғлаш мумкинмас деб ўқиганман. Лекин ман жойнамоз чиқтим дегунча кўзимдаги ёшимни тўхтатомиман. Мумкинмас йиғламиман дийману ўзимдан ўзим то намозими тугатгунимча йиғливураман. Кўзларимдан ўзидан-ўзи ёш оқвуради. Айниқса саждага бош қўйганимда йиғим сабабли узоқ қопкетаман. Намозда йиғлаш мумкин бўмаса йиғламаслик учун нима қилишни маслахат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Намозда охиратни ўйлаб йиғлаш жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тортиб саҳоба, тобеъин ва барча солиҳ инсонлар намозларини йиғисиз ўқимаганлар. Валлоҳу аълам!