Ассалому алайкум! Жудаям кўнглим бўш, шунинг учун бир одамга закот беришга ҳижолат бўлиб, ўзим чиқарган закотни бир танишимдан бериб юбордим. Шу ишни тўғри қилдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай ўринларда хурсандчилик билан фарзни адо қилиш керак. Ҳақдорга етса бўлди, закот адо бўлаверади. Валлоҳу аълам!