Ассалому алайкум! Бир дўстимиз якшанба куни уйда ишлиман деб рўзасини қолдирибти. У қастдан қолдирган хисобланадими? Қастан қолдирган бўлса 60 кун кетма-кет тутиб берадими? Бунақа вазиятда нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қасддан тутмаса эмас, балки қасддан очилса каффорат вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!