Ассалому алайкум! Ҳурматли хайьат, Рамазон ойида бир оз бетоб бўлганим учун 6 кун рўза тутолмадим ва қазо бўлди. 1). Шунинг учун шаввол ойи рўзаси билан қазо рўзам учун ниятни бир қилиб тутсам бўладими ёки қазосини алоҳида шавволнинг рўзасини алоқида тутишим керакми?
2). Нафл рўза вақти тушунушимча сахарлик бомдоддан аввал ва ифтор шомдан кейин шундайми?
3). Рамазон ҳайитини нечанчи кунидан бошлаб рўза тутса бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Алоҳида тутганингиз афзал, бир қилиб тутсангиз ҳам бўлади. 2). Ҳа. 3). Эртасидан. Валлоҳу аълам!