Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзадор тупугини ютса

09:11 / 16.08.2015 | Sitora | 12216

Ассалому алайкум! Рўзадор одам биламизки тупугини тўплаб қасдан ютиб бўлмайди. Агар тупуги тўпланиб қолса уни тупуриб ташласа рўзаси очилмайдими? Рўзадор одам югурсачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! РЎЗАНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР

Ким икки йўлдан бирига жинсий яқинлик қилса ёки унга яқинлик қилинса, рўзаси бузилади.
Қасддан ғизо ёки даво бўладиган нарсани еса ёки ичса ҳам рўзаси бузилади.
Бу ҳолатларда қазосини тутади ва худди зиҳор қилувчи каби каффоратни адо қилади.
Каффоратни адо қилиш Рамазон фарзини адо қилишни қасддан бузганда вожиб бўлади. Бошқасида вожиб бўлмайди.
Хато туфайли, мажбурланиш оқибатида, кечаси деб гумон қилиб еб-ичганда, қорнига ёки димоғига терисининг тешикларидан бошқа тарафдан дори етганда, майда тошни ютганда, оғзи тўлиб қусганда фақат қазосини тутади.
Агар қусқи рўзадордан ғолиб келса, ёки эсидан чиқиб оғзини очиб юборса, ёки эҳтилом бўлса, назар солиб туриб маний чиқарса, томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса, қазо тутмайди.
Агар ҳайвонга, ўликка ёки фарждан бошқа ерга жинсий яқинлик қилса ёхуд ўпса, ёки ушласа-ю маний нозил бўлса, қазо қилади, каффорат йўқ.
Агар тишининг орасига кириб қолган нўхатдан кичикроқ нарсани еса, рўзаси бузилмайди. Аммо ўша нарса оғиздан чиқарилиб, кейин ейилса, рўза бузилади.
Бир дона кунжутни чайнаб еса ҳам рўзаси очилмайди.
Қусқининг ичига қайтиб кетиши, агар у кўп бўлса, рўзани бузади. Муҳаммаднинг наздида агар қасддан қайтариб ютиб юборса, бузади.
Бирор нарсанинг мазасини татиб кўриш ёки чайнаш макруҳдир. Фақатгина зарурат юзасидан ёш болага овқат чайнаб бериш бундан мустасно.
Ўпиш, агар ортидан бирор нарса бўлиш хавфи бўлса, макруҳдир. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat