Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Спрейдан фойдаланиш

09:00 / 10.07.2015 | Abdulaziz81 | 3584

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар излаш хизматидан фойдаландим топдим, рўзадор бурнига (спрей)дан фойдаланса тушунишимча деярли рўзаси очилиб кетар экан. Ўзим 2-груҳ ногирониман, лекин Аллоҳ қодир қилганча рўза тутмоқдаман. Ҳозир озроқ қийинчилик тарафи бўлиб турибди, яъни бурнимга кунига 5-6 мартта (спрей)дорисидан сепмасам бўлмайди, оғзим билан нафас олиб юрсам юрагим сиқилади. Бундай вазиятларда қандай йўл тутишим керак? Илтимос дуо қилиб қўйсангизлар раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шу ҳолингизда ҳам рўза тутаётганингиз учун Аллоҳ ажрингизни кўпайтириб берсин. Сиз каби кишиларга шариатимизнинг енгилликлари ҳам бўлиб, агар дорининг сепмасликнинг имкони бўлмаса қишнинг қисқа кунларида, дорини сепмай турса бўладиган кунларгача рўзани кечиктиришга рухсат бор. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat