Ассалому алайкум! Айтайлик бир инсоннинг бошига мусибат етди. Ўша инсон қўйидагича дуо қилса бўладими? "Эй Аллоҳим, менга хаётимда ушбу мусибатдан бошқа мусибат бермагин". Менинг сурункали ошқозон хасталигим бор. Шу сабабдан бир оз қийналаман. Беморлик хам мусибат. Яъни мусибат устига мусибатдан панох сўраса бўладими?
2). Умуман банда мусибатлардан доимо панох сўраб дуо қилиб юрса бўладими? Ёки сабр сўраладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ундай деб дуо қилмасин. Хиндистондан чиққан лансзол деган дорини тажриба қилганлар яхши натижа берди дейишди. Албатта панох сўраш керак. Валлоҳу аълам!