Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ухлашдан олдин

15:56 / 03.02.2022 | Hamroqul | 1032

Ассалому алайкум! Мен авваллари уҳлашимдан олдин Бисмика аллоҳума ахя ва амуту деб ухлар эдим ҳозир пайғамбаримиз Муҳаммад сололоҳу алайҳи васалламнинг сийрат дарсларини эштётгандим унда ҳудайбия сулҳида пайғамбаримиз Муҳаммад салолоҳи алайҳи васаллам билан мушриклар сулҳни қоғозга тушираётганда пайғамбаримиз Муҳаммад салолоҳи алайҳи васаллам сўзни бошида бисмилаҳир раҳмонир роҳим деганларида шунда мушриклар ё‘қ биз Раҳмонни билмаймиз бизга бисмика аллоҳума деб ёзасан деди шунда бисмика аллоҳумма жумласидан нима маъно бор эди шуни эштганимдан бери буни эмас фақат шаҳодат калимасини ўқиб уҳлаябман мен эндиликда нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бисмикаллоҳумма” жумласида бирор кароҳият йўқ. Саҳобаи киромлар Ҳудайбия сулҳи ёзилиш пайтида бунга эътироз қилишларининг сабаби бошқадир. Ушбу ривоят Имом Бухорийнинг Саҳиҳларида ворид бўлган. Унинг шарҳи “Умдатул қорий” да Аллома Бадриддин Айний қуйидагича ёзадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам котибни чақирдилар.
Ибн Исҳоқнинг ривоятида: Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий ибн Абу Толибни чақирдилар.
Ва (У зот): “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деб ёз” дедилар. Суҳайл: “Аллоҳга қасамки, Раҳмоннинг нималигини билмаймиз.” деди.
Ибн Исҳоқнинг ривоятида: Суҳайл: “Буни билмайман. Лекин “Бисмикаллоҳумма” деб ёз”, деди.
Суҳайл басмалани инкор қилганининг сабаби шуки, улар жоҳилиятда “Бисмикаллоҳумма” деб ёзишар эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам исломнинг аввалида шундай ёздирар эдилар. У (Суҳайл) “Лекин “Бисмикаллоҳумма” деб ёз” дейишининг маъноси шудир. “بسم الله مجراها”  (Ҳуд, 41) ояти нозил бўлгач, У зот “Бисмиллаҳ” деб ёздира бошлаганлар. َوِ ادْعُواْ الرَّحْمَنَ"  ” (Исро, 110) ояти нозил бўлгач, У зот “Бисмиллаҳир роҳман” деб ёздирганлар. "إِنَّهُ مِن سُلَيْمَانَ وَإِنَّهُ بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ" (Намл, 30) ояти нозил бўлгач эса “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деб ёздирган эдилар. Шу туфайли (мушрикларни) жоҳилият ҳамийяти тутиб қолди. (Иқтибос тугади)
Демак, сулҳда ҳозир бўлиб турган саҳобалар ўша мажлисда мушрикларга ён бермаслик учун “Бисмикаллоҳумма” деб ёзилишини истамаганлар. Аслини олганда бу лафзни ўзлари ҳам айтишган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу лафз саҳиҳ ҳадисда ворид бўлган ва уйқудан олдин “بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا” дейиш суннат бўлиб қолган. 

عَنْ حُذَيْفَةَ بْنِ الْيَمَانِ رضي الله عنه قَالَ :كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَنَامَ قَالَ بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا وَإِذَا اسْتَيْقَظَ مِنْ مَنَامِهِ قَالَ الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ . رواه البخاري 

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламоқчи бўлсалар, “Бисмикаллоҳумма амууту ва аҳйаа”*, дердилар. Уйқудан уйғонганларида эса “Ал-ҳамду лиллааҳиллазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин-нушур”*, дер эдилар”. Бухорий ривояти.
* Дуоларнинг маъноси: “Аллоҳим! Сенинг исминг билан ўлиб, тириламан”.
 * “Бизни ўлдирганидан сўнг яна тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Қайта тирилиш ҳам Унинг саридир”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat