Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ироқ ҳақида

00:00 / 19.06.2011 | eski savollar | 2028
Ҳазрат, Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!Ҳак динимиз йўлидаги фидокорона хизматларингиздан Аллоҳнинг ўзи рози бўлсин. !Сайтда Фахри коинот суюкли пайғамбаримизнинг набиралари Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн (Аллоҳ у зотлардан рози бўлсин)ларнинг қисқача ва жуда юмшатиб ёзилган тарихларини ўқиб қалбим битмас оғриққа тўлиб кетди. Суюкли саҳобалар Усмон розияллоҳу анҳу, Али розияллоҳу анҳуларга, шунингдек, Аллоҳнинг энг суюкли дўсти Жаноби Расулуллоҳнинг жондан ортиқ кўрган набираларига қилинган суюқасдлар, Имом Ҳусайн ҳазратларига қилинган ўта азобли ва аламли қотилликларни ҳамда энг ачинарлиси, ушбуларни Аллоҳ ва унинг расулига иймон келтириб ўзини исломданман, деб ҳисоблаган кимсалар томонидан бўлганлигини ўқиб ўзимни йўқотиб қўйдим. Узоқ вақт алам билан хаёлга толдим. Сиз азизга “Дунё мусулмонлари Кенгаши”нинг аъзоси эканлигингиз туфайли бир саволимга жавоб бера оласиз деб уйлайман..."Ироқ исломий давлат, ҳозирда ушбу давлатнинг ислом динига бўлган муносабатлари ва ҳатти-ҳаракатлари бир сўз билан айтганда тўғрими? Сизнинг ушбу давлат диний уламоларига бўлган фикрингизни билгим келди. Бу мен учун жуда муҳим... Аллоҳ, фахри коинот Жанобимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча дуоларини ижобат этсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ироқ мусулмон диёр. Аммо охирги пайтда Исломга рағбати йўқ кишилар қўлида бўлди. Кейин эса, АҚШ у ерда уруш бошлади. Бунинг оқибатини ҳамма кўриб турибди. Ироқнинг уламолар доимо пешқадам бўлганлар. Ҳозир ҳам улардан пешқарамлари бор. Аммо вазиятлари оғир.

Топ рейтинг www.uz Openstat