Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Қушлар ила саёҳат" киноси ҳақида

14:28 / 05.10.2021 | Abdurahmon | 889

Ассалому алайкум! 1. Устозлар, турк тилидан Басмалатв ижодкорлари томонидан ўзбек тилига ўгирилган "Қушлар ила саёҳат" киносини кўрсак бўладими? Бу кино Фаридуддин Аттор раҳимаҳуллоҳнинг "Мантиқ ут-тайр" асарларидан таъсирланган ҳолатда олинган экан. Ушбу кинонинг 4-қисмида Расулимиз алайҳиссаломга нисбат берилган ҳолда "Нонни ҳурмат қилинг. Аллоҳ таоло уни осмонларнинг баракасидан туширган" деб айтган эканлар, деган гапни айтди. Устозлар, шундай ҳадис мавжудми? 2. Устозлар, Фаридуддин Аттор раҳимаҳуллоҳнинг "Тазкиратул авлиё" китоблари мустақил ўқиш ниятида эдим. Тушунмаган жойларим кўп бўлса, сизларга мурожаат қилсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадиснинг биринчи жумласи “Нонни икром(ҳурмат қилинг)” собит, қолгани заиф ҳисобланади. Биз бу фильмни кўрмаганимиз шунинг учун, у ҳақида ҳеч нарса айта олмаймиз. "Тазкиратул авлиё"  китобини ҳам ўқисангиз бўлади, лекин сизга аввал фарзи айн бўлган илмларни ўрганишни тавсия қиламиз. Ақийда, фиқҳ, қироат, ҳадис кабиларни. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat