Ассалому алайкум! Инстаграм сахифасида бир блогернинг маколасига козим тушди унинг айтишича "Космосга ҳеч Ким чиқа олмаган, ойга ҳам... Азон товуши балким стратосфера самолёт учидаган жойдан эштилган... Чунки ер билан осмон ортасидаги қобиқни ҳеч Ким ёриб отаолмайди! Ва ер осмондан алоҳида туради", "Ҳамма ўзича талқин қилади, туҳумни чақилишида ҳам бир мано бор, туяқуш туҳуми чақилган ҳолатида болиши мумкин, чунки туҳум чақсак сариғини тепасида қобиғи бор атрофи эса оппоқ, оппоқ нарса бу муз билан қоқилган тоғлар", "Америкалик қиз буни барчасини исботлаб бергани учун ўлдириб кетишган экан, шунга интернетдаги домлалар ҳам қўрқса керак ер текислигини этишга", "Ер шар эмас айланмиди, ер жойида туради, лекин ой билан қуёш юради" деб "2:22, 15:19, 20:53, 43:10, 50:7, 51:48, 71:19, 78:6, 78:7, 79:30, 88:20, 91:6" шу оятларни далил килиб келтирган. Мен унга ислом.уз сайтидаги ҳттпс://ислом.уз/мақола/3449 шу маколани юбордим. Лекин у блогер бунга ишонмаяпти. "Олимлар масон болган" улар инсонларни алдаган "Христианлар ҳам библияни ўқиди. Библия ҳам Аллоҳни китоби... Беруний глобусни кашф қилганига шубҳам бор, чунки Беруний, ерни нариги бетида ҳам ер бор деб этганлар (тўғри ҳар ҳил мамлакатлар бор) Ерни теккислигини билиш мани ҳаётимни, дунё қарашимни ўзгартириб юборди, ва илму фанга шубҳа билан қаридиган бўлдим. 12 йил алданиб келганимни билдим. Самолётда учган бўлсез, этибор билан қараганмисиз ойнасини чети ҳираланган бу рибий глаз қилиб ерни думалоқ эканлигига ишонтириш учун... Ҳоп илму фан этган гапларига назар солсак “Қуёш ўртада туради, ер ўз ўқи атрофида айланади” Лекин Қурони Каримда “Аллоҳ Таоло Қуёшга чиқ деб буйруқ бериб, ёт деб балчиқликга ботдиради” Балчиқлик мажозий манодан билсек- океан манзараларида доим қуёш ботвотганида океани ичига кирганде кўринади тўрими? Ман ўзимча бу гапларни ўйлаб топганим ёъқ! Тўғри илм ўрганилар дейилган, шу илм орқали ёлғон дунё эканлигини чуниб етишимиз учун деб ўйлиман" деб жавоб берди. Иккиланиб колдим бу блогерни гаплари хакикатмикан деб, лекин буни аклим кабул кила олмаяпти. Бу блогернинг гапларида хакикат борми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз унақа аҳмоқларнинг гапларига ишониб юрманг. Валлоҳу аълам!