Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжиддаги ҳолат

16:09 / 19.06.2019 | Anvar | 1842
Ассалому алайкум! Жума намозини 2-ракати рукуга борилганда калонкалар ишламай қолгани сабаб ўрта тарафдан Аллоҳу акбар деган овоз келди. Ҳамма шу одамга эргашди. 2-саждадан сўнг аттахиёт ва саловотдан сўнг салом бердик. Дуодан сўнг калонка ишлаб кетиб имомнинг астағфируллоҳ деган овози эшитилди ва биз имомдан бир оз олдин намозни тугатканимиз маълум бўлди. Намозимиз адо бўлганми ёки қайта ўқишимиз керакми? Шу каби масжидларнинг ер остида жойлашган хоналарда ўқиш мумкинми? Бу жойда на имомни ва на унга эргашганларни кўриш имкони йўқ. Тепади ёки ҳовлидаги жамоат билан саф боғланган ҳисобландими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пешинни қайта ўқишингиз керак. Шунинг учун аввалги масжидларнинг ҳамда аҳли илмлар билан маслаҳат қилиб қурилаётган ҳозирги масжидларнинг имом меҳробидан подвалдаги хоналарга овоз бемалол эшитиладиган қилиб туйнук очилган ва очилмоқда. Фиқҳдан мутлақо хабари йўқ бўлган одамлар қурган масжидларда эса айни сиз айтган ҳолатлар жуда кўп содир бўлмоқда. Хусусан электр кўп ўчган вақтларда бу каби воқеъалар жуда кўп содир бўлган ва бўлмоқда. Сизларни бу каби адо бўлмаган намозларингизни гуноҳи имомнинг зиммасига бўлади. Чунки шундай ҳолат бўлиши аниқ, қачонлардир бу каби ишлар жуда кўп содир бўлган, буни чорасини кўриши ва тадбирини қилиши шарт эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat