Ассалому алайкум! Рўзадор бир кишининг бавосил касаллиги бор бўлиб, вақти-вақтида хожат пайтлари қон кетиш ҳолатлари кузатилади. Савол:
1). Ушбу нохуш ҳолатнинг у кишининг рўзасига зарари йўқми?
2) Ушбу рўзадор кишининг бавосил касаллигини даволашда, рўзадор пайтида малҳам дори(мазь)лардан фойдаланиши унинг рўзасини очилишига сабаб бўлмайдими? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 1). Зарари йўқ. 2). Ичкарига киритилса рўзаси очилади. Ташқаридан қўйса очилмайди. Мабодо саҳарлик вақти тугашидан аввал малҳам(свеча) қўйиб олса, рўзасига зарари йўқ. Валлоҳу аълам!