Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодат

02:00 / 19.02.2016 | Musofir Mo`minov | 2661

Ассалому алайкум! Қолдирилган намозларни ўқиш бу фақат қазо масаласи эмас, балки бу иши Аллоҳнинг ҳузурида қабул бўлиши масаласи ҳамдир! Чунки қолдирилган намозни ўқиш ибодатга киради. Ҳар қандай ибодат эса аслида мумкин эмас, фақатгина шариатда далил келган ибодатларгина бажарилади.
Илтимос шуни кенгроқ тушунтириб берсангизлар. “Ҳар қандай ибодат эса аслида мумкин эмас, фақатгина шариатда далил келган ибодатларгина бажарилади” деганда нимани тушуниш керак? Ахир биз Аллоҳга ибодат қиламизку.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Инсон бирор амални ўзича ибодат деб бажариши мумкин эмас. Ибодат, албатта бирор бир далилга суянган бўлиши шарт. Баъзи бир ўринларда кишилар ўз ўлчовларига қараб, ибодат бўлмаган, балки гуноҳ бўлган ишларини ҳам ибодат деб биладилар. Бунинг ҳавфли томони шундаки, киши гоҳо ўзи билмаган ҳолатда шариат ҳаром қилган ишларни ҳам ибодат ва савобли иш деб эътиқод қилиб қолади. Шариатимиздан маълумки зино, хамр ичиш, судхўрлик ва бировнинг ҳаққини ейиш каби ишлар қатъий ҳаром ҳисобланади. Мабодо шу ишларга аралашган киши “кимнидир ҳожатини чиқараяпман, бу ҳам ибодат” дейдиган бўлса, диндан чиққан бўлиб, никоҳини янгилатиб олиши шарт бўлади. Шунинг учун инсон ҳар бир қилаётган ишини шариат ўлчови ила ўлчамоғи керак. Бирор бир нарса тўғрисида ҳукм чиқаришдан аввал далилга суяниши керак. Уламоларимиз : “бир киши ҳатто таҳоратни мукаммал қилиб, риё бўлмасин деб, уйнинг энг ичкарисида йиғлаб, аср билан шом ўртасида нафл намоз ўқийдиган бўлса, гуноҳкор бўлади” деганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аср намозидан кейин шом намози вақти киргунича нафл намоз ўқишдан қайтарганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat