Ассалому алайкум! Азиз илм аҳллари! Мен 2-3 марта олий таълим муассасасига ўқишга олиб кириш учун ўртада туриб гаплашиб бергандим ва айтилган пулни устига қўшиб айтгандим(Аллоҳим Ўзи кечирсин), лекин пул берувчи рози бўлиб берган. Энди бўлса пулни ишлатишни ҳам ва ишлатмасликни ҳам билмай қолдим. Бир устозим билан маслахатлашсам улар бу пулларни тўй қилаётганларга ёки қарздорларга ёки қийналиб қолганларга беришим мумкинлигини айтдилар. Нима қилай илтимос маслахат беринг?
Ва алайкум ассалом! Пулни олган одамингизни ўзига қайтаришингиз шарт. Ёлғон гапирганингиздан кейин ишониб рози бўладида. Валлоҳу аълам!