- Ва алайкум ассалом! Аввал уларни тўхтатиб ҳолини тўлиқ суриштириш керак. Уларнинг ҳолини билиш зарурлиги мабодо бир кунлик таомига эга бўлса уларни тиланиши ҳаром бўлади. Берувчилар ҳаромга ёрдам берган бўлади. Ундайларни бу касбни ташлаб бошқа қўлидан келадиган ишга йўналтириш керак. Буни ўша масжиднинг имоми қилса янада яхши бўлади. Уларга бериш муаммони ҳал қилмайди.
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ أَنَّ رَجُلًا مِنْ الْأَنْصَارِ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْأَلُهُ، فَقَالَ لَهُ: مَا فِي بَيْتِك شَيْءٌ؟ قَالَ: بَلَى، حِلْسٌ يُلْبَسُ بَعْضُهُ، وَيُبْسَطُ بَعْضُهُ، وَقَعْبٌ يُشْرَبُ فِيهِ الْمَاءُ، قَالَ: آتِنِي بِهِمَا، فَأَتَاهُ بِهِمَا فَأَخَذَهُمَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَقَالَ: " مَنْ يَشْتَرِي هَذَيْنِ؟" فَقَالَ رَجُلٌ: أَنَا آخُذُهُمَا بِدِرْهَمٍ، قَالَ: "مَنْ يَزِيدُ عَلَى دِرْهَمٍ" ؟ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا، فَقَالَ رَجُلٌ: أَنَا آخُذُهُمَا بِدِرْهَمَيْنِ، فَأَعْطَاهُمَا إيَّاهُ، وَأَخَذَ الدِّرْهَمَيْنِ، فَأَعْطَاهُمَا الْأَنْصَارِيَّ، وَقَالَ: "اشْتَرِ بِأَحَدِهِمَا طَعَامًا فَانْبِذْهُ إلَى أَهْلِك، وَاشْتَرِ بِالْآخَرِ قَدُومًا، فَأْتِنِي بِهِ" ، فَأَتَاهُ بِهِ، فَشَدَّ فِيهِ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عُودًا بِيَدِهِ، ثُمَّ قَالَ لَهُ: "اذْهَبْ فَاحْتُطِبَ، وَبِعْ، وَلَا أَرَيَنَّكَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا" ، فَذَهَبَ الرَّجُلُ يَحْتَطِبُ وَيَبِيعُ، فَجَاءَ، وَقَدْ أَصَابَ عَشَرَةَ دَرَاهِمَ، فَاشْتَرِي بِبَعْضِهَا ثَوْبًا، وَبِبَعْضِهَا طَعَامًا، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "هَذَا خَيْرٌ لَك مِنْ أَنْ تَجِيءَ الْمَسْأَلَةَ نُكْتَةً فِي وَجْهِك يَوْمَ الْقِيَامَةِ، إنَّ الْمَسْأَلَةَ لَا تَصْلُحُ إلَّا لِثَلَاثَةٍ، لِذِي فَقْرٍ مُدْقِعٍ، أَوْ لِذِي غُرْمٍ مُفْظِعٍ، أَوْ لِذِي دَمٍ مُوجِعٍ" رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ الْأَرْبَعَةِ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ансорлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб нарса сўради. Шунда у зот унга: “Уйингда ҳеч нарса йўқми” дедилар. “Йўқ, ҳач нарса йўқ. Баъзисини устимизга баъзисини остимизга қилиб оладиган ёпинғичимиз ва сув ичиладиган идишимиз бор” деди. У зот “Иккисини олиб кел” дедилар. У киши иккисини олиб келган эди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни олиб: “Ким мендан бу иккаласини сотиб олади” дедилар. Бир киши “Мен иккисини бир дирҳамга оламан” деди. Кейин икки ёки уч бор “Ким бир дирҳамга зиёда қилади” дедилар. Бир киши “Мен уни икки дирҳамга оламан” деган эди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у иккисини унга бериб икки дирҳамини олдилар ва ансорийга бердилар. Сўнг “Бир дирҳамига таом сотиб олиб аҳлинга сарфла, бошқасига теша сотиб олиб мени олдимга кел” дедилар. У киши тешани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келган эдилар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қўллари билан унга соп қилиб бердилар. Сўнг унга “Бор ўтин териб келиб сот. Ўн беш кун сени кўрмай” дедилар. Киши ўтин йиғиб сотгани кетди ва ўн беш дирҳам пул топиб баъзисига кийим баъзисига таом сотиб олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бу сен учун қиёмат куни юзинга тиланишнинг қора доғи ёпишган ҳолатда келишингдан яхшидир. Тиланиш уч кишигагина жоиз. Ўтириб қолган фақир, ботиб қолган қарздор ва хун тўлашда қийналиб қолган кишига” дедилар.
Тўрттала сунан эгалари ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!