Ассалому алайкум! Ароқ ичимлик ичиш исломда харом дейилган. Шу боис бир акамиз борлар айтишларича хар доим эмас ора сура ичиб тураркан. Муаммоларим бор, шу хал бўлмагунча ташлолмайман. Менга фақат шу ёрдам бериб турибди деди. Бу гунох Аллоҳ харом қилган ичманг деган маслахатимга доим шу жавобни оламан.
– Ва алайкум ассалом! Муаммолар ҳаромни тарк қилиб, пешонани саждага қўйиш билан ҳал бўлади. Ўзини овутгани билан бу иши Аллоҳнинг ҳузурида ўтмайди. Валлоҳу аълам!