Ассалому алайкум! Ман чет элдаман, бир танишимиз банкдан катта микдорда пул олиши керак экан, шунга ман олиб бермокчиман, ман фақат қўл қўйиб бераман, мани номимга жўнатилади пул, пулни ўзи олади, бошқа танишларимиз хам олиб беришяпти, хар бир олиб берган одамга 20 доллардан беради. Шу пул бизга халолми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол пул бўлиб, фоизга алоқаси бўлмаса, сиз у пулни хизмат ҳақи қилиб олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!