- Ва алайкум ассалом! Қани энди бошқалар ҳам сиз каби иш тутганларида эди, жамиятимиз янада гўзал ва баракотга тўлган бўлар эди. Фарз ибодатини қилгани учун олинадиган савобни биламиз ва уни олишга ҳаракат қиламиз. Ҳаромдан қайтганликнинг савоби тўғрисида кўпчилик билмайди. Айни ўша ҳолат яъни сизни сўзларингиз туфайли ҳаромдан тийилиши Аллоҳга жуда ҳам маҳбуб амалдир. Фарзни адо қилиш ишидан ҳам қийинроқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида зино қилишга қодир бўлатуриб ва имконияти бўлатуриб аёл киши уни бу ишга чорлаганда “Мен Аллоҳдан қўрқаман” деса қиёмат куни Аршнинг соясида бўлади – деганлар. Бунга сабачи бўлган ҳам бундан кам бўлмайди. Ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам!