Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича, дадамнинг иккита оиласи бор. Мeн иккинчи оиладаги фарзандлари билан борди кeлди қилмасам, силаи раҳм қилмаган бўламанми?
2). Агар дадам борди кeлди қилмасанг оқ қиламан дeса, ўринлими?
3). Худди дадам борди кeлди қилмасанг оқ қиламан дeганидeк, онам, борди кeлди қилсанг оқ қиламан дeсачи? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ барчаларимизни йўғри йўлга бошласин!
Ва алайкум ассалом! 1). Албатта силаи раҳм қилмаган бўласиз. 2). Ўринли. 3). Онага билдириш шарт эмас. Валлоҳу аълам!