– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Шууро" сурасида марҳамат қилади:
اللَّهُ يَجْتَبِي إِلَيْهِ مَن يَشَاء وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَن يُنِيبُ
13... Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини танлаб олур ва Ўзигагина тавба қилувчи кишини ҳидоят қилур.
Аллоҳ таоло Ўзининг ушбу қадимий қоидаси асосида сени, эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), Ўзининг охирги пайғамбарлигига танлаб олди ва Ўзига илтижо қилган бахтиёр бандаларини ҳидоятга солиб, мўмин-мусулмон қилди. Аллоҳга илтижо қилишдан бош тортиб, саркашлик қилганлар эса залолат ботқоғига ботиб қолавердилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!