Ассалому алайкум! Устозлар, қуён кўпайтириш учун боқаётган одам она қуённи ўз боласига қочириш учун қўйиши ёки ака-сингил қуённи бирга қўшиши жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз. Чунки инсон ва жиндан бошқаси шаръий аҳкомларга буюрилмаганлар. Ҳайвонларда маҳрам ёки номаҳрамлик деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!