Ассалому алайкум! Биз 6 та бола битта квартирада турамиз. Алҳамдулиллаҳ барчамиз намоз ўқиймиз, аммо муаммо шундаки айни вақтд ҳеч биримизда тажвид илми йўқ. Шунда тажвид бўлмаган ҳолда ҳам жамоат бўлиб ўқишимиз тўғри боладими? Саволим ноўрин бўлган бўлса узр, кўпинча мени имомликка чиқаришади аммо тажвидим айни вақтда йўқ ва ўйлаб қоламан, агар намозимиз қабул бўлмаса мен шунча инсонни гуноҳини оламанми деб хавитирга тушаман ва базида рад этаман. Сўнг ҳар ким ўзи ўқиб олади(алоҳида). Тажвидни ўрганиш ниятимиз ҳам бор, аммо ўргангунимизча қандай ўқишимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Энг тажвиди тузукроғи имомликка ўтиши мумкин. Агар яқин атрофингизда масжид бор бўлса масжидга чиқишингиз керак. Сизлар дарҳол араб ҳарфларини тўғри талаффуз қилишни ўрганиб олинглар. Ўрганмасликка ҳозирги кунда узр йўқ. Валлоҳу аълам!